Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланади

Самарқандда Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланади

2024 йилда Самарқанд шаҳрида Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланади.

Бу борада Президентнинг «Буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-323 – сон қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, «Жаҳон тамаддуни ривожида Мирзо Улуғбек илмий-маърифий меросининг ўрни ва аҳамияти» мавзусида илмий-адабий тадбирлар ҳам ўтказилади.

Шунингдек, давлат театрлари ва талабалар театр-студияларида Мирзо Улуғбек ҳаёти ва фаолиятига оид спектакллар саҳналаштирилади.

Самарқанд шаҳрида 2024 йил 10-11 октябр кунлари «Мирзо Улуғбек: буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби» мавзусидаги халқаро конференция ўтказилади.

«Зижи жадиди Кўрагоний» асари ўзбек, рус ва инглиз тилларида, «Тўрт улус тарихи» номли тарихий асарининг ўзбек тилига таржимаси қайта нашр қилинади.

Бундан ташқари, 2024 йил октябр ойида:

  • таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида Мирзо Улуғбек асарлари нашрининг тақдимотлари ўтказилади;
  • Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида Мирзо Улуғбек даврига оид асарлар қўлёзмаларининг кўргазмаси ташкил этилади;
  • Мирзо Улуғбек ҳақида яратилган «Осмон тоқига қўйилган нарвон» номли ҳужжатли фильм тақдимоти уюштирилади. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг