Путин Украина бўйича вазиятда СССР раҳбарларини айблади
Россия президенти Владимир Путин Украинадаги вазиятда собиқ СССР раҳбарлари ва Ғарбни айблаб чиқди.
Унинг айтишича, Совет Иттифоқи раҳбарларининг қарорлари Украинадаги ҳозирги вазиятда салбий рол ўйнаган. Бу ҳақда Путин Мўғулистонга сафари арафасида «Оноодор» газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Украинадаги мавжуд вазиятга ташқи ва ички омилларнинг бутун мажмуаси сезиларли таъсир кўрсатган.
«Совет раҳбарларининг миллий-ҳудудий масала бўйича қарорлари оқибатлари ҳам салбий рол ўйнади», деди Россия раҳбари.
Катта эҳтимол билан Путин Никита Хрушёв даврида, 1954 йилда Қримнинг Россиядан Украинага ўтказилиши ва бошқа омилларни назарда тутган. У бир неча йиллар аввал «айрим собиқ Иттифоқ давлатлари Россия ҳисобига ўз ҳудудларини тўлдириб олгани»дан нолиб чиққанди.
Ўша интервьюда Путин АҚШ бошчилигидаги «коллектив Ғарбнинг қасддан амалга оширилаётган Россияга қарши сиёсати» Украинадаги фожианинг асосий сабаби эканлигини айтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter