Ўзбекистонликлар Россиядан кўчмас мулк сотиб олишда биринчи «учталик»да

2024 йилда Россияда кўчмас мулк сотиб олиш бўйича Ўзбекистон фуқаролари хорижий харидорлар орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллаган. Норезидентлар томонидан амалга оширилган кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларнинг 15 фоизи ўзбекистонликлар ҳиссасига тўғри келади.
«Известия» нашрининг ёзишича, ўзбекистонликлардан ташқари Беларус (21 фоиз) ва Қозоғистон (18 фоиз) фуқаролари ҳам Россия кўчмас мулкини сотиб олишда фаол. Барча хорижликлар, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам Москва (65 фоиз), Санкт-Петербург (10 фоиз) ва Москва вилоятидан (15 фоиз) квартира сотиб олишни афзал кўришган.
Флип инвестиция компанияси маълумотларига кўра, 2024 йил сентябрь ойидан бошлаб Россиядан кўчмас мулк сотиб олиш борасида хорижий фуқаролар иштирокидаги битимлар сони барқарор ўсиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter