Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бу ҳафта АҚШ-Россия музокаралари режалаштирилмаган – Россия ТИВ

Бу ҳафта АҚШ-Россия музокаралари режалаштирилмаган – Россия ТИВ

Бир муддат олдин CNN телеканали ўз манбасига таяниб, АҚШ ушбу ҳафта Саудия Арабистонида нафақат украиналик расмийлар, балки россияликлар билан ҳам учрашув ўтказиши ҳақида хабар тарқатган эди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова CNN юқоридаги иддаосини инкор қилиб, шу ҳафта Саудия Арабистонида АҚШ-Россия музокаралари бўлиб ўтиши ҳақидаги маълумотларини рад этди. Унинг айтишича, жорий ҳафтада музокаралар ўтказилиши режалаштирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ҳам АҚШ ва Украина ўртасидаги Саудия Арабистонидаги музокараларда «муҳим воқеалар» юз беришига шама қилган ва икки томоннинг Саудия Арабистонида яхши натижага эришишига ишонишини айтган эди.

«У ерга кўплаб яхши одамлар йўл олмоқда. Менимча, Украинада ҳаммаси ажойиб бўлади. Россияда ҳам шундай бўлишига умид қиламан. Бу ҳафта жуда муҳим воқеалар юз бериши мумкин. Бунга умид қиламан», – деган Трамп.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг