Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга нам ва салқин ҳаво оқими кириб келади

Ўзбекистонга нам ва салқин ҳаво оқими кириб келади

Фото: Xabar.uz

Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ва кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 26-31 даражани ташкил этади, жанубда баъзи жойларда 33 даражагача бўлади.

Дам олиш кунлари республика ҳудудига Каспий денгизи жанубидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда кучли бўлиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

6 октябрда республиканинг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларига туман тушиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республика бўйича 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 5 октябрда 12-17 даражани, 6 октябрда 10-15 даражани ташкил этади, кундуз кунлари 20-25 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Пойтахтимизда: 4 октябрда кечқурун бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 11-13 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28-30 даража бўлади.

5-6 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 5 октябрда кечаси 15-17 даража, кундузи 22-24 даража, 6 октябрда кечаси 12-14 даража, кундузи 20-22 даража бўлади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг