Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Ўзбекистон билан музокаралар якунланганини эълон қилди

АҚШ Ўзбекистон билан музокаралар якунланганини эълон қилди

АҚШ Савдо вакили Кетрин Тай бугун Байден-Харрис маъмурияти Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаётгани ҳақида баёнот берди.

«АҚШ Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш саъй-ҳаракатлари доирасида Ўзбекистон билан товар ва хизматлар бозорига кириш бўйича икки томонлама музокаралар якунланганини эълон қилишдан мамнун. Ўзбекистон 1994 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун ариза топширган ва 2020 йилда ЖСТга аъзо бўлиш йўлида фаол иш бошлади. Ўзбекистоннинг музокараларни илгари суриш бўйича қатъий мажбуриятлари сўнгги икки йил давомида сезиларли ютуқларга эришди, жумладан, икки томонлама келишувимиз муваффақиятли якунланди», дейилади баёнотда.

Ўзбекистон АҚШ билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлагани ҳақида президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов 3 ноябрда ёзганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг