Москва Исроил киберҳужумини терроризм деб атади
Бир кун аввал Ливанда «Ҳизбуллоҳ» аъзоларининг пейжерлари оммавий равишда портлатиб, 4 мингдан ортиқ одамни яралади.
Россия Ливандаги пейжерларнинг портлатилиши оқибатида минглаб одамлар жароҳатланганини терроризм ва гибрид уруши акти сифатида баҳолайди ва Ливанга қилинган мисли кўрилмаган ҳужумни кескин қоралайди, деди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Унинг сўзларига кўра, теракт оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, 4 мингдан ортиқ киши жароҳатланган, улардан 400 га яқини оғир аҳволда. Захарованинг сўзларига кўра, ушбу «юқори технологияли ҳужум» ташкилотчилари атайлаб кенг кўламли қуролли тўқнашувни қўзғатмоқчи бўлишган.
«Ҳизбуллоҳ» аъзоларига тегишли пейжерлар 17 сентябр куни тушдан кейин бутун Ливан бўйлаб оммавий равишда портлашни бошлади. Al-Hadath телеканалига кўра, портлашлар туфайли 500 га яқин киши кўриш қобилиятини йўқотган.
Sky News Arabia манбаларига кўра, исроилликлар пейжерларга кириш имконига эга бўлиб, уларга портловчи PETN (пентаэритриттетранитрат) моддасини жойлаштирган, батареялар қиздирилганда қурилма портлаган.
Al Jazeera нашрининг Ливан хавфсизлик хизматларидаги манбаларига кўра, портлаган қурилмалар тахминан беш ой олдин сотиб олинган. Пейжерларда номи кўрсатилган Тайваннинг Gold Apollo компанияси қурилмаларни компания брендидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган Европа компанияси ишлаб чиқарганини айтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter