Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мбаппе «ПСЖ»даги муаммолари ҳақида очиқ гапирди

Мбаппе «ПСЖ»даги муаммолари ҳақида очиқ гапирди

Ўтган ёзда Мбаппе ва раҳбарият ўртасида келишмовчиликлар юзага келган ва у бир муддат машғулотлардан четлаштирилган эди.

«Кейин буни юзимга айтишди, қаттиқ гапиришди. Луис Энрике ва Луис Кампос мени қутқаришди, уларсиз мен бошқа майдонга туша олмасдим, шунинг учун ҳам мураббий ва спорт директоридан жуда миннатдорман. Мен бу мавсумда ўз даражамдан пастроқ ўйнадим деб ўйлайман», дейди Килиан Мбаппе.

«ПСЖ» сардори жамоада ўзига нима тўғри келмаганини ҳам қайд этди.

«Мени хафа қилган нарсалар бўлди, лекин буни очиқ айта олмадим. Чунки мураббий, футболчилар ва клуб ходимлари мени қўллаб-қувватлашарди. Уларнинг юзларига тупуриб, клубда бахтсиз эканимни айтишим тўғри бўлмасди. Лекин жамоада бахтсиз бўлишимга сабабчи инсонлар ва ҳолатлар бор эди», дейди у.

2023 йилнинг август ойи бошида «ПСЖ» шартномани узайтирмагани учун Мбаппени Осиё бўйлаб мавсумолди турнеси учун жамоа таркибидан чиқариб ташлади. Бироз вақт ўтгач, клуб президенти Носир Ал-Ҳелайфий ҳужумчининг таркибга қайтишига рухсат берди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда «Реал Мадрид» Мбаппени жаҳон футболи тарихидаги энг қиммат эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг