Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Куз-қиш мавсуми учун жами 28 трлн. сўм ажратилади

Куз-қиш мавсуми учун жами 28 трлн. сўм ажратилади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда куз-қиш мавсуми учун жами 28 трлн. сўм ажратилди. Бу йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳар бир маҳалладаги ҳақиқий аҳвол ўрганилди, туманлар кесимида дастур ишлаб чиқилди.

Тайёргарлик ишларига ўтган йилги 14 триллион сўмга қўшимча яна 14 триллион сўм ажратилиши белгиланди.

Президент мутасаддиларни огоҳлантирди: «Энди «муддат кам эди, маблағ бўлмади», деб баҳона қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ».

Йил бошидан вилоятларда 250 та авариявий ўчиш боис айрим жойлардаги истеъмолчиларга электр барқарор етказилмагани таъкидланди. Чунки баъзи кўп қаватли уйлардаги электр қутилар ва ундаги симлар муддатини ўтаб бўлган.

Мутасаддиларга бу борадаги камчиликларни тўлиқ бартараф этиш топширилди.

Ишларни энг оғир маҳаллалардан бошлаб, йил якунигача 30 минг километр тармоқ, 10 мингта трансформаторни яхшилаш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда электр энергиясини ишлаб чиқаришни кўпайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Барча генерация манбалари ҳисобидан жорий йилда 4 гигаваттлик электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилган. 11 та қуёш ва 3 та шамол станцияси шулар жумласидан.

Бундан ташқари, 850 километр магистрал тармоқ ва 9 та подстанцияни капитал таъмирлаш, 595 километр электр тармоғи ва 4 та янги подстанцияни ишга тушириш режалари белгилаб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг