Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қиш совуғида нега бош тез-тез оғрийди?

Қиш совуғида нега бош тез-тез оғрийди?

Совуқ қиш мавсумда кўп одамлар тез-тез бош оғриғидан азоб чекишни бошлайдилар. «Совуқ бош оғриғи» деб номланувчи касаллик кўпинча аёллар ва мигрен хасталиги билан оғриганларга таъсир қилади.

Россиялик невролог Игор Мацокин совуқ бош оғриғининг сабаблари тўлиқ ўрганилмаганлигини тушунтирди. Эҳтимол, бу илмий тилда терморегуляция ёки тригеминал дея аталувчи асаб толалари зўриқиши вақтида қон томирларининг торайиши ёки кенгайиши билан боғлиқ.

Кўпинча бундай оғриқ совуқда пайдо бўлади ва одам исинганда ўтиб кетади.

Шифокор вазиятни енгиллаштириш учун иссиқ хонага кириб, илиқ ичимлик ичиш кераклигини таъкидлади. Aгар оғриқ тез-тез содир бўлса ва узоқ вақт давом етса, мутахассисга мурожаат қилишингиз керак.

Танани чиниқтириш орқали оғриқдан қутулиш мумкин деган назария мавжуд. Салқин хонада ухлаш ва мунтазам салқин душ қабул қилиш ҳарорат рецепторларини совуққа «ўргатиши» ва уларнинг сезгирлигини камайтириши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг