Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиноий жавобгарликка тортиш ёши оширилмоқда

Жиноий жавобгарликка тортиш ёши оширилмоқда

Жиноий жавобгарликка тортиш ёши ўн уч ёшдан ўн тўрт ёшга кўтарилмоқда. Жиноят кодексига ўзгартириш киритишга доир ушбу мазмундаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6275-сон Фармони мувофиқ, жиноий жавобгарликка тортишнинг энг кам ёши ўн тўрт ёш қилиб белгилаш таклиф этилган эди.

Ҳориж мамлакатлар, хусусан Германия, Италия, Испания, Япония ва МДҲ мамлакатлари жиноят қонунчилигида жиноий жавобгарликка тортишнинг энг кичик ёши сифатида ўн тўрт ҳисобланади.

Мазкур ўзгаришлар инсонпарварлик йўлидаги яна бир қадам, дейиш мумкин, деб ёзади депутат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг