Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИББ қамоққа олинган айрим «авторитет»лар ҳақида маълумот берди

ИИББ қамоққа олинган айрим «авторитет»лар ҳақида маълумот берди

Бир муддат олдин ИИББ «Бахти Ташкентский» лақаби билан машҳур Бахтиёр Қудратуллаевнинг қўлга олингани ҳақида хабар берган эди. 

Пойтахт ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Б.Қудратуллаевдан ташқари яна икки «криминал авторитет»нинг терговга жалб қилинганини маълум қилди.

ИИББга кўра, 44 ёшли Д.Шарипов ва 51 ёшли А.Мирзахановлар Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов қилиняпти.

Улар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга ҳилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланганликда гумон қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, пойтахт ИИББ аввалроқ Тошкент шаҳрида «Саидазиз медгородок» лақаби билан танилган Саидазиз Саидалиевни бир гуруҳ шахсларни ўз атрофига тўплаб, қатор жиноятларни содир этганликда гумонлаб, қўлга олган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг