Дунёнинг энг кекса одами вафот этди
Дунёнинг энг кекса одами, каталониялик Мария Бранас Морера 117 ёшу 168 кунлигида вафот этди.
Аёл уйқусида вафот этган, у сўнгги 20 йил давомида Жиронадаги қариялар панционатида яшаган. 2020 йилда у коронавирусни енга олганди.
Морера ўтган йилнинг январь ойида француз аёл Люсил Рендон 118 ёшу 340 кунлигида вафот этганида дунёдаги энг кекса одам сифатида тан олинган эди. Морера 1907 йил 4 мартда Сан-Францискода туғилган, отаси журналист бўлиб ишлаган. Аёл 8 ёшида оиласи билан Испанияга кўчиб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter