Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Биринчи чоракда Ўзбекистон 2,7 млрд долларлик олтин сотган

Биринчи чоракда Ўзбекистон 2,7 млрд долларлик олтин сотган

2024 йил январ-март ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси 15,8 млрд АҚШ долларини ташкил қилиб, ўтган йилги кўрсаткичдан 927,9 млн АҚШ долларига ёки 6,2 фоизга кўпайди.

Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 6 млрд 384,4 млн АҚШ долларига ва импорт ҳажми 9 млрд 438,6 млн АҚШ долларига етди. Ҳисобот даврида 3 млрд 54,2 млн АҚШ доллари қийматида манфий ташқи савдо баланси қайд этилган. 

Мамлакат экспортида, жумладан, олтиннинг улуши 2024 йилнинг январь-март ойларида 41,7 фоизни ёки 2,66 млрд доллардан ортиқ қийматни ташкил этган бўлса, 2023 йилнинг худди шу даврида бу кўрсаткич 37,8 фоизни ташкил этган эди.  

2023 йилнинг биринчи чорагига нисбатан қимматбаҳо металлар экспорти ҳажми 10,5 фоизга ошган.  

Маълумот учун, сўнгги вақтларда жаҳонда олтин нархининг кескин ўсиш тенденцияси кузатилмоқда.  Ҳозирда бир унция олтин нархи қарийб 2 410 доллардан зиёдни ташкил этмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг