Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бахти Ташкентский»нинг қўлга олингани расман тасдиқланди

«Бахти Ташкентский»нинг қўлга олингани расман тасдиқланди

Бир муддат олдин Ўзбекистон бўйлаб жиноят оламининг айрим таниқли шахслари, жумладан, «Бахти Ташкентский» лақаби билан машҳур Бахтиёр Қудратуллаевнинг қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан мазкур хабарлар расман тасдиқланди.

ИИББга кўра, Б.Қудратуллаев Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) ва 276-модда 2-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш) каби жиноятларни содир этганликда гумон қилиняпти.

«Ушбу шахс ва бошыалар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга ҳилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган. Жиноят иши доирасида  гумон қилинувчи Б.З.Қудратуллаев процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда», – дейилади расмий хабарда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг