Сочларни эрта оқаришдан асровчи маҳсулотлар — диетолог тавсия қилади

Темир, рух, мис моддалари, B12, D, А дармондорлари, фолий кислотаси ва селенга бой озиқ-овқатлар сочларга эрта оқ тушишининг олдини олади. Британиялик фармацевт ва диетолог Паула Мартин Кларес Bristol Life нашри билан суҳбатда бу ҳақда маълум қилди.
Сабзи А витаминига бой, шу боис нафақат кўз саломатлиги, шунингдек, сочлар учун ҳам фойдалидир.
Брокколини доим истеъмол қилиш лозим. Бу сабзавот B, C ва A дармондориларининг кони.
Рух ва селенга бой ёнғоқ сочларнинг эрта қариши (ёки оқариши)нинг олдини олувчи гормонлар ишлаб чиқаради.
Чечевица организмда темир моддаси етишмовчилигини тўлдиришда ёрдам беради, лосос, сардина ва скумбрия каби балиқлар эса организмни омега-3 ва калций билан таъминлайди.
Товуқ тухумининг сочлар учун аҳамияти жуда катта. Биотинга бой бу маҳсулот сочларни қуриб қолишдан асраб, соғлом кўриниш беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter