Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон билан дин, тарих ва маданият муштараклигимиз бор – Аҳмад Фаруқ

Ўзбекистон билан дин, тарих ва маданият муштараклигимиз бор – Аҳмад Фаруқ

30 сентябр куни Покистон Ислом Республикаси элчихонаси оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашув ташкил этди.

Унда Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмад Фаруқ сўз олиб, Покистон-Ўзбекистон муносабатлари ва умумий йўналишлари ҳақида маълумот берди.

– Дин, тарих ва маданият муштараклиги Покистон – Ўзбекистон муносабатларининг пойдеворини ташкил этади, – деди элчи Аҳмад Фаруқ. –  Хоҳ Самарқанд ва Бухоронинг сўфий авлиёлари, хоҳ Заҳириддин Бобур бўлсин, барчаси бизнинг умумий меросимизни ташкил этади. Қолаверса, асрлар давомида ҳозирги Покистон ва Ўзбекистон ҳудудида яшаган халқлар тижорий ва савдо алоқаларига эга бўлган. Икки халқнинг нафақат ўтмиши, балки халқимиз тараққиёти ва фаровонлиги йўлида чамбарчас боғлиқ келажаги ҳам бор.

Покистон элчиси Покистон-Ўзбекистон муносабатлари жуда ижобий йўналишда кетаётганидан мамнунлигини билдирди.

– Бу юқори даражадаги ўзаро муносабатларнинг кўпайишида намоён бўлмоқда, – дея сўзида давом этди элчи Аҳмад Фаруқ. – 2021 йилдан буён ҳар йили ўртача учта олий даражадаги ва ташқи ишлар вазирлари даражасидаги ўзаро мулоқотлар бўлиб ўтди. Покистоннинг ҳурматли Бош вазири ва Ўзбекистон Президенти 2024 йил июл ойида Остона шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида учрашдилар. Ўзбекистон ТИВ раҳбари Покистондаги умумий сайловлардан кейин Покистонга ташриф буюрган илк ташқи ишлар вазири ҳам бўлди. Бундай ўзаро муносабатларнинг барчаси икки томоннинг икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларни янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришга интилишини яна бир бор тасдиқлайди.

Учрашув якунида Покистон элчиси журналистларнинг саволларига батафсил жавоб берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг