Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ишлаш учун АҚШни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ишлаш учун АҚШни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида фуқаро Ж.Й. фуқаро Д.Т.нинг ишончига кириб, уни айланма йўллар орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур тадбир Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган ва ҳолат юзасидан айни пайтда Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса фуқаролар М.Р ва РМ. икки нафар қўшниси М.Р ва С.Рнинг ишончига кириб, уларни Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига жами 18 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг