Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Чорвоқ»да фуқаро сув устида скутер бошқарувини йўқотиб одамлар ўлимига сабаб бўлди

«Чорвоқ»да фуқаро сув устида скутер бошқарувини йўқотиб одамлар ўлимига сабаб бўлди

20 июль, шанба куни соат 14:30 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Чорвоқ» сув омборининг «Бурчмулла» сув ҳавзасида 2 кишининг ўлими билан боғлиқ ҳодиса содир бўлди.

Хабар қилинишича, дам олиш масканига келган Зангиота туманида истиқомат қилувчи 19 ёшли фуқаро скутерни ҳайдаш вақтида бошқарувни эплай олмай, қаршисидаги катамаранга бориб урилган.

Бунинг оқибатида катамаранда бўлган 2 нафар Фарғона вилоятидан келган фуқаро тан жароҳати олган. Ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида фуқаролар олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 260-моддаси (Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг