100 нафар фаластинлик вақтинча Ўзбекистонга эвакуация қилинди
Ўзбекистон яраланган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёллар ҳамда уларнинг ҳамроҳларини қабул қилди.
Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчиси Мансурбек Қиличевнинг маълум қилишича, Тошкент бугун Президент Шавкат Мирзиёев ташаббусини амалга ошириш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда жабрланган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёллар ҳамда уларнинг ҳамроҳларини Ўзбекистонга эвакуация қилиш ишларини амалга оширган.
Яқин Шарқ ахборот агентлиги бўлган – Ал-Аҳрам нашрининг ўзбекистонлик элчига таяниб ёзишича, эвакуация қилинган фаластинликлар ўз юртларига қайтгунларича Ўзбекистонда меҳмон бўлишади.
Мансурбек Қиличев, шунингдек, бемор фаластинликлар соғлиқни сақлаш марказлари ва касалхоналарда истиқомат қилишларини ва Ўзбекистон ҳукумати уларнинг барча эҳтиёжлари, жумладан меҳмонхоналар, мактаблар, озиқ-овқат ва бошқалар билан таъминлашини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Мирзиёев 2024 йил ноябр ойида Фаластин масаласига бағишланган навбатдан ташқари араб-ислом саммити олдидан сўзлаган нутқида Фаластин ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва хавфсиз гуманитар йўлакларни таъминлаш муҳимлигини таъкидлаган ва яраланган фаластинлик болалар ва аёлларнинг даволанишлари учун Тошкент мезбонлик қилишга тайёрлигини маълум қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter