Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОАВ: Башар Асаддан рафиқаси ҳам юз ўгирди

ОАВ: Башар Асаддан рафиқаси ҳам юз ўгирди

ОАВда тарқалган хабарга кўра, Сурия собиқ президенти Башар Асаднинг рафиқаси ажрашиш учун ариза берган

The Jerusalim Post нашрининг ёзишича, Асма Асад Москвадаги ҳаётидан норозилиги туфайли ажрашиш учун ариза берган ва Лондонга кўчиб ўтиш ниятида.

Хабар қилинишича, Асма Асад Москвани тарк этиш учун махсус рухсат сўраган ва унинг аризаси Россия расмийлари томонидан кўриб чиқилмоқда.

Айни вақтда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Асаднинг рафиқаси Россияни тарк этиш учун махсус рухсат сўрагани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди, деб хабар беради РИА "Новости”.

Эслатиб ўтамиз, 8 декабрда Дамашқда расмий ҳукумат қулагач, Башар Асад Москвага қочди. Унинг уч фарзанди ва рафиқаси ҳам Россия пойтахтида яшамоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг