Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус йўлга қўйилди
Тошкент – Чорвоқ мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди.
Янги йил байрами муносабати билан Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ("Чорвоқ" эркин туристик зонасига) график асосида ҳаракатланувчи мавсумий автобуслар қатнови йўлга қўйилди.
Қатновлар Yutong автобусларида 2024 йилнинг 28 декабридан 2025 йилнинг 5 январ кунига қадар амалга оширилади.
Автобуслар “Машинасозлар” метро бекатидан соат 9:00 ва 16:00 да жўнайди. Чорвоқдан (Ҳумсон) эса 12:00 ва 18:00 ҳаракатланади.
Ушбу йўналишда йўлкира нархи 20 000 сўм этиб белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter