Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Турмуши бузилган Женнифер Лопес пулларини ҳавога совуряпти

Турмуши бузилган Женнифер Лопес пулларини ҳавога совуряпти

Женнифер Лопес.

Фото: Marie Claire

Бен Аффлек билан ажрашаётган Женнифер Лопес шу кетишда бор пулини сарфлаб тугатиши мумкин, атрофидагиларнинг фикрича, Жей Ло кайфиятини кўтариш учун пулларини ҳавога совуряпти.

In Touch Weekly ўз манбаларига асосланиб хабар беришича, хонанданинг молиявий жамоаси хавотирга тушиб қолган, харажатларни дарҳол чеклаш керак. Женнифер Лопес дизайнерлик кийимлари харидига зўр берган, қолаверса, жамоасини ҳам кенгайтирди, бу ҳафталик харажатларда акс этмоқда.

«Аввало ажрашиш ишини ёпиб олиш керак, бунга 50 миллион доллар кетади. Шунга қарамай, у кўзига нима кўринса сотиб оляпти, 50 млн долларга тушган уйини айтмай қўя қолай», — деди манбалардан бири.

«Ақл бовар қилмас шопинглар»ни деб қўшиқчи 400 млн долларга баҳоланаётган бойлигидан маҳрум бўлиши мумкин.

Шу йилнинг 20 август куни Голливуд юлдузлари — Женнифер Лопес ва Бен Аффлек ажрашаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Женнифер Лопес адвокат ёлламасдан ажрашиш тўғрисидаги аризани Лос-Анжелес Олий судига топширган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг