Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бен Аффлек 30 миллион долларлик уйини сотувга қўйди

Бен Аффлек 30 миллион долларлик уйини сотувга қўйди

Фото: Theagencyre.com

Голливуд актёри Бен Аффлек серҳашам уйини сотувга қўйди. Кинотеатр, спа-салон, вино сақланувчи ертўла ва ҳоказо қулайликларга эга уйини сотишдан актёр 30 миллион доллар ишлашни чамалаяпти.

Бен Аффлек Лос-Анжелесдаги бойлар яшайдиган Пасифик-Палисейдс туманидаги уйини 2018 йилда сотиб олганди.

Daily Mail ёзишича, уйдаги ётоқхоналар сони 7 та, ваннахоналар эса 9 та, бундан ташқари, тренажёр зали, кинотеатр, SPA-салон ва иқлим назорати тизимига эга вино сақланувчи ертўласи бор. Уй жойлашган ҳудудда очиқ бассейн, ёзги ошхона ва кичикроқ экинзор ҳам бор.

Бен Аффлек.
Фото: Getty Images

Журналистларнинг кузатувларига кўра, актёр таниқли хонанда ва актриса Женнифер Лопес билан тўйидан бир ой ўтиб уйини сотиш тараддудига тушиб қолди. Бу уларнинг Беверли Хилздаги янги уйга кўчиб ўтиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг