Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Хатирчининг хатарли йўллари ёхуд...» — муаммо ечимини топдими?

«Хатирчининг хатарли йўллари ёхуд...» — муаммо ечимини топдими?

Фото: Хатирчи туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси

«Xabar.uz» телеграм-ботига Навоий вилоятининг Хатирчи туманидан келган мурожаатни яқинда эълон қилгандик.

«Xabar.uz» телеграм-ботига келган видеодан скриншот.

Унда туман марказида — 7 ва 20-мактабнинг 500 нафарга яқин болалари қатнайдиган йўлда анча вақтдан бери йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани айтилган ва мутасаддилардан мактаб ўқувчиларига хавфсиз йўлак қилиб бериш сўралган эди.

Мурожаатга илова қилинган қисқа видео ҳақиқатан ҳам муаммо анча жиддийлигини тасдиқлайди: ҳар томондан машиналар катта тезликда келмоқда, болалар жонини хатарга қўйиб йўлни кесиб ўтмоқда...


Хатирчи туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ушбу хабарга расмий муносабат билдирди:

«Ижтимоий тармоқлар орқали “Хатирчининг хатарли йўллари ёхуд болажонлар учун хавфсиз йўлак, светофор ўрнатиш муаммоми?” сарлавҳаси остида туман марказидан ўтувчи 4R 56 автомобиль йўлидаги муаммоларни ифода этган мурожаат эълон қилинди.

Мурожаатда кўрсатилган мазкур автомобиль йўлининг Навбаҳор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида пиёдалар йўлаги мавжуд бўлиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида сунъий нотекислик ҳам ётқизилганлигини маълум қиламиз».

Хатирчи туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг