Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таниқли дипломат вафот этди

Таниқли дипломат вафот этди

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Виталий Василевич Фен вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

В.Фен бутун умрини Ватанимизга хизмат қилишга бағишлаган атоқли давлат арбоби, спорт устаси ва профессионал дипломат эди. У 25 йил давомида Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонасини бошқарди ҳамда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшди. Унинг кўп йиллик фаолияти Ўзбекистон-Жанубий Корея алоқаларининг мустаҳкамланишида ўчмас из қолдиради, дейилади ТИВ хабарида.

Виталий Василевич Фен «Фидокорона хизматлари учун» ва «Меҳнат шуҳрати», шунингдек, Жанубий Кореянинг «Гвангхва» орденлари билан тақдирланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг