Ўзбекистон илк бор Кипрга элчи тайинлади
Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абат Файзуллаев (қароргоҳи Рим шаҳрида жойлашган) Кипр президенти Никос Христодулидисга ишонч ёрлиқларини топширди.
Кипр Республикаси етакчиси хорижий дипломатлардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросимидаги нутқида янги элчиларни самимий қутлаб, уларга ўз вазифаларни амалга оширишда муваффақиятлар тилади, шунингдек, икки ва кўп томонлама муносабатларни ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшишига умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1997 йил 30 майда ўрнатилган.
Абат Файзуллаев Кипрга тайинланган Ўзбекистоннинг биринчи элчиси бўлди. У 2023 йил октябрь ойида Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси лавозимига тайинланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter