«Ўзгидромет» ҳафталик прогнозни эълон қилди

Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 2-6 декабрь кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
2-6 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 5 декабрда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ, шимолда кечалари 3-8 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.
Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мукин.
Пойтахтимизда: 2-6 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди.
Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с теликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 1 даража совуқ-1 даража илиқ, кундуз кунлари 6-9 даража илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter