Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонлик сайёҳлар энг кўп Қирғизистон ва Тожикистонга бормоқда

Ўзбекистонлик сайёҳлар энг кўп Қирғизистон ва Тожикистонга бормоқда

Ўзбекистонлик сайёҳлар энг кўп Қирғизистон ва Тожикистонга бормоқда. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-ноябр ойларида қарийб 5,7 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга борган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,35 млн нафарга ёки 31,3 %га ошган.

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида туристик мақсадларда чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

Қирғиз Республикаси – 2,7 млн нафар;

Тожикистон – 1,1 млн нафар;

Қозоғистон – 888,6 минг нафар;

Россия – 275,1 минг нафар;

Туркия – 214,2 минг нафар;

Саудия Арабистони – 166,4 минг нафар;

БАА – 114,7 минг нафар;

Миср – 41,3 минг нафар;

Қувайт – 34,3 минг нафар;

Корея Республикаси – 22 минг нафар;

Бошқа давлатлар – 160,8 минг нафар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг