Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Наврўз байрамини биргаликда нишонлайди

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Наврўз байрамини биргаликда нишонлайди

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Наврўз байрамини биргаликда нишонлайди.

Бу ҳақда Бишкекда бўлиб ўтган Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари ўртасидаги музокаралар чоғида Садир Жапаров маълум қилди.

 Қирғизистон президенти халқлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш муҳимлигини, бунда эса қўшма маданий тадбирлар алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.

– Шу ўринда 31 март куни Хўжанд шаҳрида нишонланадиган Наврўз байрамининг аҳамиятини алоҳида таъкидламоқчиман. Мен таклиф учун миннатдорчилик билдираман ва иштирокимни тасдиқлайман. Ишонаманки, Наврўз байрамини биргаликда нишонлаш Марказий Осиё халқларининг тинчлиги ва бирлиги рамзи бўлган яхши анъанага айланади, – деди Қирғизистон раҳбари.

Эмомали Раҳмон, ўз навбатида, Садир Жапаровга Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентларининг Хўжандда бўлиб ўтган уч томонлама учрашувида иштирок этишини тасдиқлагани учун миннатдорчилик билдирди.

Таъкидланишича, тадбирда президентлар иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг