Олмалиқда боғча боласини калтаклаган тарбиячига «ҳайфсан» берилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги боғча тарбияланувчиси бўлган бола калтаклангани ҳақида видео тарқалди.
Болалар омбудсмани сўрови асосида аниқланишича, фуқаро С.С (аёл) 2020 йилда туғилган фарзанди МТМда тарбиячи томонидан калтакланганлиги тўғрисидаги ариза билан 17 декабрь куни мурожаат қилган.
Бунинг асосида жорий йилнинг 22 декабрь куни (видеокамерадаги қайдлар текшируви асосида) Олмалиқ шаҳар 19-сонли мактабгача таълим муасасаси тарбиячиси Д.Қ тарбияланувчи С.А (2020 йилда туғилган ўғил бола) га тан жароҳати етказганлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, вояга етмаган А.С га нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Шу билан бирга, касбий мажбуриятларини бузган тарбиячи Д.Қ га нисбатан «Ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилган.
Терговга қадар текшируви натижасига кўра ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.
Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ўз кузатувини давом эттиради, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter