Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб пул талаб қилиш жиноят сифатида баҳоланади

Шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб пул талаб қилиш жиноят сифатида баҳоланади

Фото: Xabar.uz

Шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб пул талаб қилиш товламачилик деб баҳоланади.

Бу жорий йил 19 январ куни қабул қилинган ЎРҚ–899-сонли қонун билан белгилаб қўйилди.

Яъни, мазкур қонун билан Жиноят кодексининг 165-моддаси биринчи қисмига ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, эндиликда товламачилик, яъни жабрланувчига ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкига шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш ёки жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб мулк талаб қилиш ҳам товламачилик сифатида жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг