Суданда 200 дан зиёд одам жангарилар ҳужумидан ҳалок бўлди

Судандаги икки қишлоққа сўнгги уч кунда жангарилар ҳужум қилиши оқибатида 200 дан ортиқ тинч аҳоли вакили қурбон бўлди. Хориж матбуоти ёзишича, ҳужум Тез қўллаб-қувватлаш кучлари томонидан уюштирилган.
«Тез қўллаб-қувватлаш кучлари ҳарбийлар йўқ ҳудудда қуролсиз одамларга ҳужум уюштириб, уларни судсиз қатл этишган, босқинчилик ва талончилик қилишган», — дейилади Суданда уруш бошланганидан буён инсон ҳуқуқлари бузилишини қайд этиб келаётган юристлар баёнотида.
Ҳужумлар уйлар ва инфратузилманинг қасддан вайрон қилинишига ҳам қаратилгани боис мамлакатда гуманитар инқироз янада чуқурлашиб боряпти.
Эслатиб ўтамиз, Судан мунтазам армияси ва Тез қўллаб-қувватлаш кучлари ўртасидаги қуролли низо 2023 йил апрелида бошланган. Урушнинг жабрини оддий аҳоли кўрмоқда, қурбонлар жуда кўп.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter