Саудияда эрининг телефонидан берухсат фойдаланган аёллар қамалиши ёки жаримага тортилиши мумкин
Саудия Арабистонида эрининг телефонини унинг рухсатисиз титкилаган аёллар қамалиши ёки катта миқдорда жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда саудиялик адвокат Рим Иброҳимга асосаниб Gulf News портали хабар берди.
Адвокатга кўра, аёл киши эрининг телефонини хуфёна очиб кўриши зимдан тинглашга тенглаштирилади, бу эса мамлакат қонунларини бузиш ҳисобланади.
Айби бўйнига қўйилган аёл кибержиноятчиликка қарши курашиш тўғрисидаги қонун асосида бир йилгача қамалиши ёки 133 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилиши мумкин, деди адвокат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter