Гвардиола «Реал»дан учралган мағлубият айбдорлари ҳақида
![Гвардиола «Реал»дан учралган мағлубият айбдорлари ҳақида](https://static.xabaruz.com/crop/2/4/920__95_2431171412.jpg)
«Манчестер Сити» бош мураббийси Ҳосеп Гвардиоланинг айтишича, Европа Чемпионлар лигаси ўтиш босқичининг биринчи ўйинида «Реал»дан учралган мағлубиятга жамоада барча, биринчи навбатда, унинг ўзи айбдор.
«Кўп йиллардан буён «Манчестер Сити»даман ва ажойиб жамоанинг, ҳақиқий машинанинг бир қисмиман. Бироқ ҳозир юзага келаётган вазиятларда жамоага ёрдам бера оладиган нарсаларни таклиф эта олмаяпман. Бу натижалар учун барчамиз бирдек жавобгармиз. Тизимимиз олдингидек ишламаётганига иқрорман», — деди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Манчестердаги илк ўйин 3:2 ҳисобида «Реал Мадрид» фойдасига якунланди. Қўшиб берилган дақиқаларда урилган гол мадридликларга ғалаба келтирди. Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни майдонга туширмади.
Жавоб учрашуви 19 февралда ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter