Наргиза Холбаева «Дўстлик» ордени билан тақдирланди
![Наргиза Холбаева «Дўстлик» ордени билан тақдирланди](https://static.xabaruz.com/crop/2/5/920__95_2505954830.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Н.Холбаевани «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.
Унга кўра, мамлакатимиз таълим тизимидаги самарали меҳнати, юртимизда спортни кенг оммалаштириш ва ривожлантириш, аҳоли, хусусан ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, навқирон авлодни мустаҳкам иродали, жисмонан ва маънан баркамол этиб вояга етказиш борасидаги катта хизматлари, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар қалбида илм-маърифатга интилиш, меҳнатсеварлик фазилатларини камол топтиришга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Холбаева Наргиза Ибадуллаевна «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.
Бугун Сирдарё вилояти ҳокимлигида давлат мукофоти тантанали равишда Н.Холбаевага топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter