Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиялик генераллар ракета ҳужумида яраланди — Украина разведкаси

Россиялик генераллар ракета ҳужумида яраланди — Украина разведкаси

Украина разведкаси Россия Қора денгиз флоти штаб-квартирасига уюштирилган ҳужумда камида тўққиз киши ҳалок бўлганини даъво қилмоқда. Ярадорлар орасида россиялик генераллар ҳам бор.

22 сентябрь куни Севастополдаги Россия Қора денгиз флоти штаб-квартирасига ракета ҳужуми оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди, 16 киши яраланди, деди Украина разведка бош бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов.

«Ярадорлар орасида гуруҳ қўмондони генерал-полковник Александр Романчукнинг аҳволи жуда оғир. Бош штаб бошлиғи, генерал-лейтенант Олег Цеков ҳушсиз ҳолда», — деди Буданов.

Унинг таъкидлашича, тақдим этилган маълумотларга Қора денгиз флоти штаб-квартирасида ишламаган ярадор ҳарбий хизматчилар киритилмаган. «Булар навбатчиликда, хавфсизликда ва ҳоказо бўлган ҳарбий хизматчилар – улар мен сизга айтган рўйхатга киритилмаган», деди Буданов.

Шу билан бирга, Буданов Россия Федерацияси Қора денгиз флоти қўмондони адмирал Виктор Цоколовнинг ўлими эҳтимоли ҳақидаги хабарларни тасдиқламади. Разведка унинг қандай ҳолатда эканлигини билмайди.

Эслатиб ўтамиз, 22 сентябрь куни тушдан кейин Россия Қора денгиз флоти штаб-квартирасига ракета зарбаси берилди, шундан сўнг бинода катта ёнғин содирди. Гувоҳларнинг видеоларига қараганда, штаб-квартирага камида иккита ракета келиб тушган.

Россия Мудофаа вазирлиги йўқотишлар ҳақида аниқ маълумот бермади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг