Нигериядаги мактаб ярмаркасида 35 нафар бола ҳалок бўлди
Нигериянинг Ибадан шаҳридаги мактаб ярмаркасида юзага келган тиқилинчда 35 нафар бола ҳалок бўлди, деб хабар берди Punch.
Тадбир ўтказилаётган жойга ҳамма асосий дарвозадан киришга уринган. Қолаверса, 5 минг нафар болага мўлжалланган ярмаркага 7 мингдан ортиқ бола келган.
Бахтсиз ҳодиса бўйича жиноят иши очган Ойо штати полицияси тадбирнинг асосий ташкилотчиларини ҳибсга олди.
Нигерия президенти Бола Тинубу ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдириб, штат ҳукуматини оммавий тадбирлар ўтказишда хавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter