Нигерияда чизилган улкан расм Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
Нигерия фуқароси дунёдаги энг катта расмни чизди ва Гиннеснинг рекордлар китобига кирди, деб ёзади UPI.
Нигериялик шифокор Фола Дэвид-Толарам Нигерия маданиятини акс эттирувчи 3300 квадрат метрлик улкан расмини яратиб, Гиннеснинг рекордлар китобини ўрнатди. Чизма халқларнинг хилма-хиллигини ва мамлакатнинг турли минтақаларининг маданий иконографияларини акс эттирувчи кенг кўламли харитадир.
«Нигерия кўп маданиятли мамлакат ва мен буни таъкидлайдиган бирор нарса яратмоқчи эдим», деди Девид-Толарам.
Ишни бошлашдан олдин у яхшироқ тушуниш мамлакат бўйлаб саёҳат қилди. Эркак ўз расмини «Турли хилликдаги бирлик» деб атаган ва у сув ўтказмайдиган маркерлар билан чизилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter