Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил Ғарбий соҳилда минглаб уйлар қуради — Al Jazeera

Исроил Ғарбий соҳилда минглаб уйлар қуради — Al Jazeera

Фото: Anadolu Ajansı

Исроил Иордан дарёсининг босиб олинган Ғарбий соҳилида минглаб уйлар қуради. Бу ҳақда 17 феврал куни Al Jazeera телеканали хабар берди.

Таъкидланишича, Ғарбий соҳилда янги уйлар қурилиши қаттиқ чоралар тарафдори бўлган исроилликлар томонидан ташкиллаштирилмоқда. Бу сиёсат Исроил ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Қурилишни фаластинликлар ва айрим халқаро ташкилотлар тинчлик йўлидаги тўсиқ дея баҳолашди.

Лойиҳага кўра, исроилликлар яшовчи Эфрат маскани аҳолиси сони 40 фоизга кўпаяди. Бу жой Қуддусдан 12 километр жануби-ғарбда жойлашган.

Маълумот учун: Шарқий Қуддус, Ғарбий соҳил ва Ғазо секторини Исроил 1967 йилдаги уруш пайти босиб олган. Халқаро ҳуқуққа кўра, Исроил бу ҳудудларда аҳоли масканлари қуриши ноқонунийдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг