Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистондаги энг бой инсоннинг уйланиш тўйи бошланди

Ҳиндистондаги энг бой инсоннинг уйланиш тўйи бошланди

Анант Амбани рафиқаси билан.

Фото: Forbes

Кеча оқшом Мумбайда Ҳиндистондаги энг бой инсон — 29 ёшли Анант Амбанининг уйланиш тўйи бошланди.

Анант Амбани — миллиардер Мукеш Амбанининг вориси. Forbes нашри 2024 йилда Мукеш Амбанининг бойлигини 123,7 миллиард долларга баҳолаган.

Тўйга $320 млн сарфланиши айтилмоқда. Бутун дунёдан баобрў одамлар келиши муносабати билан шаҳар марказидаги кўчалар ёпилган.

Ҳиндистоннинг энг бой оиласи қувончига шерик бўлиш учун Буюк Британия собиқ бош вазирлари — Борис Жонсон ва Тони Блэр, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва бошқалар ташрифи кутилмоқда.

Тўйни қизитиш учун жаҳоннинг энг номдор қўшиқчилари чақирилиб, миллионлаб доллар сарфланди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг