Глобал исишга қарши термоядровий бомбаларни портлатиш таклиф қилинмоқда
![Глобал исишга қарши термоядровий бомбаларни портлатиш таклиф қилинмоқда](https://static.xabaruz.com/crop/4/1/920__95_4190392016.jpg)
АҚШнинг Рочестер технология институти тадқиқотчилари глобал иқлим исишига қарши курашишнинг ғайриодатий усулини таклиф қилишди — улар сув остида 1 600 та термоядровий бомбани портлатиш керак, дейишмоқда. Олимларнинг ҳисоб-китоблари arXiv сайтида берилди.
Бундай портлаш атмосфера таркибини ўзгартириб, карбонат ангидрид газларининг базалт жинслари томонидан ютилиши жараёнини тезлатиши мумкин.
Агарда Ердаги ҳарорат юқорилашда давом этса жаҳон иқтисодиёти триллионлаб доллар зиён кўради, миллионлаб инсонларнинг ҳаёти ёмонлашади, дейишмоқда олимлар. Улар сувости портлашлари табиий жараёнларни тезлатиб, вазиятни яхшилайди, дейишмоқда. Ўхшаш усуллар кичик масштабларда қўлланилаётгани, хусусан, Бразилияда айрим компаниялар, жумладан, Google карбонат ангидрид газини ютиш учун далаларга майдаланган базалт сепаётгани мисол келтирилган.
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, термоядровий портлашларни денгиз тубидан тўрт километр чуқурликда амалга ошириш керак. Шундан тепадаги саккиз километрли сув босими портлаш зарбасини камайтириб, радиактив ифлосланишни камайтиради. Ғоя ўта хавфли, аммо тадқиқотчилар у керакли натижани беришига ишонишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter