Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Беш араб давлати Исроилга талаб қўйди

Беш араб давлати Исроилга талаб қўйди

Форс кўрфазининг олти давлати ташқи ишлар вазирлари Ар-Риёдда ўтказилган минтақавий вазирлар кенгаши йиғилишини ўтказди.

Йиғилиш якунларига кўра, араб давлатлари Исроилнинг Фаластиннинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётини зудлик билан тўхтатишни талаб қилди.

«Вазирлар Кенгаши Исроилнинг Ғазо секторидаги тажовузининг давом этиши ва фаластинлик тинч аҳолининг ўлдирилиши ҳамда уларнинг мажбурий кўчирилишини қоралайди... Исроил зудлик билан доимий равишда ўт очишни тўхтатиши ва ҳарбий амалиётларини якунлаши, Ғазо секторидаги блокадани бекор қилиши талаб этилади», дейилади душанба куни Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши веб-сайтида эълон қилинган декларацияда.

Бундан ташқари, араб монархияларининг ташқи ишлар вазирлари Исроилни «доимий равишда тинч аҳолига ҳужум қилиш ва ҳуқуқбузарликлар қилиш» учун жавобгар бўлиб, уларни уруш жиноятлари деб аташган.

Вазирлар кенгаши «Исроилнинг бундай хатти-ҳаракатларини ўзини ҳимоя қилиш зарурати билан оқлашини рад этди».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг