Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Башар Асаднинг жаллоди Сурияда қўлга олинди

Башар Асаднинг жаллоди Сурияда қўлга олинди

Фото: BILD

Сурия янги ҳукуматининг хавфсизлик кучлари генерал Муҳаммад Канжо Ҳасанни қўлга туширди, деб хабар берди BILD нашри.

Маҳкумлар қийноққа солиниб, оммавий қатл этилиши билан танилган машъум Саид Найо қамоқхонасида кўплаб ўлим ҳукмлари бевосита генерал Ҳасан томонидан чиқарилгани айтилмоқда.

Ҳасанни қўлга тушириш амалиётида 17 киши ҳалок бўлди, шундан уч нафари собиқ тузум, 14 нафари янги ҳукумат одамлари бўлган.

Президент Башар Асад даврида генерал Ҳасан Сурия мудофаа вазирлигига бўйсунувчи ҳарбий суд тизими директори лавозимида ишлаган. Таъкидланишича, хизмат мавқеидан фойдаланиб, маҳкумларнинг оила аъзоларидан пул ундириб, катта бойлик тўплаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг