Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Америкада мушуксимонлар орасида ҳалокатли вирус тарқалмоқда

Америкада мушуксимонлар орасида ҳалокатли вирус тарқалмоқда

Америка Қўшма Штатларида биринчи марта мушуксимонлар учун ҳалокатли вирус аниқланди. Ундан уй ҳайвонлари ҳам, ёввойи ҳайвонлар ҳам ундан азият чекиши мумкин.

2023 йилда Колорадода тоғ шерининг урғочисида таниқли қизилча вируси билан боғлиқ рустрела вирусининг бир варианти топилган. Унга RusV номи берилди.

Шерда тери жароҳатлари ва орқа оёқларида заифлик бор эди. Унинг ҳаракатчанлиги чекланган эди.Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар ҳайвон касал бўлганига ишонишди. Номаълум касалликнинг сабабини аниқлаш бўйича иш олиб борилди.

Тўқима ва генетик материал таҳлили шуни кўрсатдики, тоғ шери ўлимга олиб келадиган неврологик синдромдан азият чеккан. Унинг сабаби RusV вируси деб тан олинган. Жонивор Шимолий Америкадаги биринчи қурбони бўлди.

Янги вирус ёввойи ва уй мушуклари орасида қанчалик тарқалгани ҳозирча номаълум. Унинг аломатлари орасида беқарор юриш, тирноқларни тортиб ололмаслик, сезгирликнинг ошиши, титроқ ва тутилишлар киради. Касаллик бир неча кундан бир неча ҳафтагача, айрим ҳолларда бир йилгача давом этиши мумкин, деб ёзади The Independent.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг