Xiaomi 15 флагмани 2 март куни глобал бозорга чиқарилади

Xiaomi компанияси ўз флагман смартфонлари туркуми — Xiaomi 15 глобал миқёсда тақдим этиладиган санани расман эълон қилди. Бу ҳақда GizmoChina хабар берди.
Тақдимот 2025 йилнинг 2 март куни Барселонадаги MWC кўргазмаси доирасида ўтказилади.
Янги туркумдан стандарт Xiaomi 15 ҳамда фото олиш имкониятлари кучайтирилган Xiaomi 15 Ultra смартфони ўрин олган.
Ҳозирча мавжуд маълумотларга кўра, Xiaomi 15 Ultra смартфонида 200 мегапикселли перископик телеобъектив (4,3 карра оптик зумга эга) ва асосий Sony LYT-900 сенсори ўрнатилган, натижада ёруғлик етарли бўлмаган шароит ва зумдан фойдаланганда тасвир сифати юқорилиги таъминланади.
Маълумот учун: стандарт Xiaomi 15 смартфони 2024 йил охирида Хитойда тақдим этилган. Қурилма 6,36 дюймли OLED-дисплей (янгиланиш тезлиги — 120 Гц), Snapdragon 8 Elite процессори, 5400 мАс сиғимли аккумулятор (қувватлаш технологияси — 90 Вт)га эга. Смартфоннинг глобал версиясида 12 ГБ оператив хотира ва 512 ГБ ички хотира кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter