Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Дунёдаги энг ақлли сунъий интеллект» 18 февралда тақдим этилади

«Дунёдаги энг ақлли сунъий интеллект» 18 февралда тақдим этилади

Фото: X ижтимоий тармоғи

Таниқли миллиардер, xAI технология компанияси эгаси Илон Маск янгиланган Grok чат-боти тақдим этилишини эълон қилди.

Маскнинг ўзи «Ердаги энг ақлли сунъий интеллект» дея таърифлаган ушбу чат-бот бизнинг вақт билан 18 феврал куни соат 05:00 да (Тинч океани вақти билан 17 феврал соат 20:00 да) тақдим этилади.

Айтилишича, янгиланган тизим ҳали ҳеч бир ишланма эришмаган даражада маълумотларни таҳлил қилиш ва жавоблар бериш қобилиятига эга. Синовларда Grok 3 барча рақобатчиларни ортда қолдирди, деди Маск.

Илгари Grok чат-ботидан фақат X Premium обуначилари фойдаланишлари мумкин эди. Grok 3 эса бепул, бунинг учун grok.com веб-сайтига кириш кифоя ёки мобил иловадан фойдаланиш мумкин. Кўплаб чат-ботлардан фарқи, Grok 3 да савол-жавобларда деярли чегара йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг