Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Coursera дастури орқали таълим бериш бўйича Ўзбекистон дунёда биринчи ўринда қайд этилди

Coursera дастури орқали таълим бериш бўйича Ўзбекистон дунёда биринчи ўринда қайд этилди

Фото: Xabar.uz

Coursera дастури орқали иш берувчиларга зарур бўлган кўникмаларни таъминлаш учун ўз аҳолисига сармоя киритаётган мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон биринчи ўринда қайд этилди.

Рейтинг қуйидагича кўриниш олган:

  1. Ўзбекистон
  2. Сингапур
  3. Бирлашган Араб Амирликлари
  4. Канада
  5. Гонгконг
  6. АҚШ
  7. Люксембург
  8. Ливан
  9. Уругвай
  10. Ирландия
  11. Тринидад ва Тобаго
  12. Швейцария
  13. Кипр
  14. Эстония
  15. Нидерландия
  16. Латвия
  17. Саудия Арабистони
  18. Қозоғистон
  19. Буюк Британия
  20. Колумбия

«Coursera» масофавий таълим платформаси бўлиб, унда дунёнинг 300 га яқин етакчи университетлар (Stanford, Yale, Illinois, Duke, Michigan ва бошқалар) ва компанияларининг (Google, Amazon, Meta, IBM ва бошқалар) 8 та йўналишдаги 12 мингта профессионал таълим ресурслари жойлаштирилган.

Ўзбекистонда «Coursera» таълим платформасида бепул ўқиб, халқаро IT сертификатларга эга бўлиш имконияти бор.

Шунингдек, uzbekcoders.uz — «One Million Uzbek Coders» лойиҳасининг таълим портали ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг