Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Биринчи Халқаро талаба-ёшлар Зомин туризм форуми ўтказилди

Биринчи Халқаро талаба-ёшлар Зомин туризм форуми ўтказилди

21-22 май кунлари Жиззах вилоятининг Зомин туманида Ўзбекистон Миллий университети томонидан хорижий ва маҳаллий талаба-ёшлар иштирокида «Ёшлар ва этнотуризм» шиори остида 1-Халқаро талаба-ёшлар Зомин туризм форуми ўтказилди.

Мазкур форум талаба-ёшлар орасида туристик фаолликни янада ривожлантириш, уларнинг янги ғояларини амалий қўллаб-қувватлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, Жиззах вилояти туризм обектларини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Форум доирасида миллий ва этноспорт ўйинлари, Зомин тумани умумтаълим мактаблари битирувчи ўқувчилари иштирокида «Очиқ эшиклар куни», Плоггинг акцияси, талаба-ёшлар ва туман маҳаллий ёшлари ўртасида Заковат интеллектуал ўйинлари, шунингдек, турли маданий-маърифий тадбирлари ташкил этилди.

1-Халқаро талаба-ёшлар Зомин туризм форумида Ўзбекистон Миллий университети ва университетнинг Жиззах филиали талабалари ҳамда чет эллик талаба-ёшлар, шунингдек, туман ёшлари иштирок этди.

Аҳамиятли жиҳати, форум АҚШ, Хитой, Россия, Швеция, Украина, Саудия Арабистони, Афғонистон, Озарбайжон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистонлик хорижлик талабаларни ҳам қамраб олди.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг