Ернинг ички ядроси 15 йилдан кейин тўхтайди — олимлар

Ернинг ички ядроси 15 йилдан кейин тўхташи мумкин, Nature бу ҳақда олимларнинг баёнотига асосланиб хабар берди.
Ер шарининг марказида радиуси 1,3 минг километрли қайноқ ядро жойлашган. Никел ва темирдан ташкил топган ядрони ташқи суюқ ҳалқа қуршаб туради. Ўз навбатида, ҳалқа 30 километр чуқурликдан бошланиб 2,9 минг километр чуқурликда туговчи мантияга уланган. Мутахассисларнинг фикрича, сайёрамизнинг магнит майдони шаклланишида ядро муҳим рол ўйнайди.
Ернинг ички ядроси 1970-йилларидан бошлаб ғарбдан шарққа қараб айланган. 2009–2010 йилларда у айланишдан бутунлай тўхтаган. Ҳозир ядро Ер сирти айланишига тескари йўналишда, яъни ғарбга қараб секин айланмоқда.
Ядро айланиши йўналишининг ўзгариши унинг магнит майдони ҳосил қилишда геодинамо жараёни (ўтказувчи суюқликнинг муайян ҳаракатида ўз-ўзидан магнит майдони ишлаб чиқилиши эффекти)дан ўтишдаги роли билан боғланмоқда. 2040 йилда ички ядро тўхтайди, шундан сўнг сайёрамиз айланаётган йўналишда яна ҳаракатга тушади, дейишмоқда олимлар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter